Бугун 17 январь куни Пойтахтимизнинг Сергели тумани Спутник 4 даҳасида ноқонуний дарахт кесилиши юзасидан ижтимоий тармоқларда маълумотлар тарқатилди.
Экология қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар экология бошқармаси томонидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, жойида ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳудудда қурилиш ишлари олиб борилаётгани, 4 туп дарахтни "Эко индустриал парк" масъулияти чекланган жамияти ҳудудига кўчириб ўтқазилганлиги маълум бўлган.






