Ижтимоий тармоқларда “Чироқчи ва Миришкор туманларида фуқаролар ЙПХ ходимлари томонидан калтакланган” мазмунда хабарлар тарқалган эди.
ИИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бўлими томонидан текширув олиб борилмоқда.
Текширув якунларига кўра, томонлар хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чора кўрилади ва қўшимча ахборот эълон қилинади.
Ижтимоий тармоқларнинг фаолларидан текширув якуни бўйича расмий маълумот берилгунга қадар ноўрин миш-мишларни тарқатмаслик сўралди.






