АсосийJamiyat

Фарғонада оғу атрофида бирлашган занжир фош этилди

'Фарғонада оғу атрофида бирлашган занжир фош этилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 12 январь куни ИИВ ЖҚББ, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ, ТВБСО ходимлари ҳамда ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона шаҳрида яшовчи 1982 йилда .т. З.К. га тегишли бўлган Фарғона шаҳар Муқимий кўчасидаги уйи кўздан кечирилганда ўзига хос рангли, ўткир ҳидли “гашиш” ва “наша” гиёҳвандлик моддаларига ўхшаш моддалар борлиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу “гашиш” гиёҳвандлик моддасини Фарғона тумани “Лоғон” маҳалласида яшовчи 1993 й.т. О.Ж. Қирғизистон Республикасидан айланма йўллар орқали олиб кириб Фарғона шаҳар “Ёрмазор” маҳалласида яшовчи 1988 й.т. Ж.М. га берганлиги, Ж.М. эса ушбу гиёҳвандлик моддасини Фарғона тумани “Дамкўл” маҳалласида яшовчи 1989 й.т. “Шайтон” лақабли Х.Д. исмли танишига сотиш мақсадида Фарғона шаҳар Муқимий кўчасидаги уйга олиб келганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда гумонланувчилар Жиноят процессуал кодексининг 224- моддаси тартибида ушланган, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар