АсосийJamiyat

Бухоро шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

'Бухоро шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

263 млн сўмлик техникаларни ўзлаштирган Бухоро шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар қилди. 

Келтирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Бухоро шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбари В.Н. ва бошқалар маданият бўлимига тегишли 24 дона 89,8 млн сўмлик рангли “LED” экранларини белгиланган талабларга зид равишда ҳисобдан чиқарганликлари ҳамда вилоят маданият бошқармасидан қабул қилиб олинган 173,6 млн сўмлик “LED” экранларини Бухоро шаҳар маданият бўлимига топширмасдан 263,5 млн сўмлик давлат мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан В.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар