АсосийJamiyat

Самарқанддаги МТМ мудираси болани нега урганига изоҳ берди (видео)

'Самарқанддаги МТМ мудираси болани нега урганига изоҳ берди (видео)'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, ижтимоий тармоқларда Булунғур туманидаги 13-сонли мактабгача таълим муассасасининг мудираси тарбияланувчиларни урганлиги ва МТМда содир бўлаётган бошқа қонунбузилиш ҳақида хабар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар қилди Самарқанд вилояти прокуратураси Ахборот хизмати. 

Самарқанддаги МТМ мудираси Роҳатой Аҳророва «Замон» кўрсатувига берган интервьюсида боланинг  ҳақоратли сўзларни айтганини маълум қилди. 

 

«Қизиққонлик қилдим. Билмаган тарзда амалга оширдим. Жуда ҳам жаҳлим чиқди. Чунки гуруҳда 30 га яқин бола бор эди. Тўғри уруш мумкин эмас, лекин болани бунақа даражагача етиб боргунча қараб ўтирсак, боланинг келажаги нима бўлади?» — деди у.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар