АсосийДунё

"Очлар инқилоби". Тунисда нималар бўляпти? (фото ва видео)

Тунис ҳукумати миллий армия бўлинмаларини якшанба куни кечқурун мамлакатнинг бир неча вило...

'"Очлар инқилоби". Тунисда нималар бўляпти? (фото ва видео)'ning rasmi

Тунис ҳукумати миллий армия бўлинмаларини якшанба куни кечқурун мамлакатнинг бир неча вилоятида ҳукумат муассасаларини ҳимоя қилиш ва тартибсизликлар билан курашиш учун жойлаштирди. Бу ҳақда Республика Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Муҳамед Зекри интервьюсида айтиб ўтди, дея ёзди ТАСС.

"Ҳозирда армия бўлинмалари Сильяна, Кассерин, Бизерта ва Сус провинцияларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ҳимоя қилмоқда", деди Мудофаа вазирлиги вакили. 

Туниснинг баъзи вилоятларида якшанба куни соат 16:00 да комендантлик соати ўтгандан кейин тартибсизликлар қайта бошланган. Тунисда ҳар куни итоатсизлик ҳаракати тобора кенгайиб бормоқда ва уларнинг географияси тез кенгаймоқда. Тартибсизликлар иштирокчилари баррикадалар ўрнатдилар, шиналарни ёқдилар, йўлларни тўсдилар, ўзларининг ҳаракатларини очларнинг инқилоби деб атаб, ҳукмрон кучга қарши шиорлар айтдилар. 

Шу билан бирга, хавфсизлик хизмати ходимларининг фикрига кўра ёши 25 ёшдан ошмаган ёшлар гуруҳлари дўкон ойналарини, кўчада турган машиналарни уришади, шунингдек давлат муассасалари ва молия ташкилотларини талон-тарож қиладилар. Республиканинг турли минтақаларида шанбадан якшанбага ўтар кечаси юз берган тартибсизликлардаги иштироки учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари 242 кишини ҳибсга олишган.

Риа.ру'нинг сўнгги хабарига кўра, айни пайтга қадар 15-25 ёшлар орасидаги 900га яқин одам ҳибсга олинган.

Бошқа янгиликлар