АсосийJamiyat

Ҳаракатланиб кетаётган "Спарк"нинг устига чиқиб, трюк қилган TikTok'чилар жавобгарликка тортилди (видео)

'Ҳаракатланиб кетаётган "Спарк"нинг устига чиқиб, трюк қилган TikTok'чилар жавобгарликка тортилди  (видео)'ning rasmi

TikTok ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеолардан бирида иккита лавҳа монтаж қилинган бўлиб, уларнинг бирида пиёда йўлда сакраб, иккинчисида ҳаракатланаётган “Spark” (давлат рақами 01 530 XGA) автомобилида пайдо бўлиб қолади. Йўл ҳаракатининг иккала иштирокчиси ҳам қоидаларни бузиб, ёшларда бу каби ҳатти-ҳаракатлар жоиз деган янглиш фикр пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.

Мазкур видеодаги ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан 2021 йили 18 январь куни юқоридаги автомобиль ҳайдовчиси – 25 ёшли Ойбек О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-модда прим.5 бўйича (“Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши”) маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳозирги вақтда видеода иштирок этган пиёданинг шахси аниқланди – унга нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда. 

"Ҳурматли TikTok ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари! Унутманг, янги контент орқасидан қувиб ҳаётингизни хавф остига қўйманг. Мазкур интернет-майдон фойдаланувчилари орасида вояга етмаганлар ҳам бор, улар монтаж қилинганини тушунмасдан нотўғри хулоса чиқаришлари мумкин", дейилади ИИББ хабарида. 

Мавзуга доир:

Ички ишлар вазирлиги "Тик ток" да машҳур бўламан деб, жамоат тартибини бузаётган фуқароларни огоҳлантирди (Видео)

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар