Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати Даракчига хабар бермоқда.
«Кўмир таъминот» МЧЖга қарашли Олтиариқ кўмир омбори собиқ мудири М.М. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган умумий қиймати 807,1 млн сўм бўлган 1 566 тонна кўмир маҳсулотларини сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






