Бугун, 19 январь куни Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, сессияда Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев сўзга чиқиб, Зафаробод туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган И.Қаршибоев бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан, Зафаробод туман ҳокими лавозимига Раджапов Нодирбек Мухторович номзодини тавсия этди.
Ушбу таклиф Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланган.






