АсосийJamiyat

Юнусободдаги кўприкнинг бир тарафи қатнов учун тўлиқ ёпилади

'Юнусободдаги кўприкнинг  бир тарафи қатнов учун тўлиқ ёпилади'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, йўл-таъмирлаш ишларини жадаллаштириш, ишларни тезроқ якунлаш мақсадида  Аҳмад Дониш кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприкнинг  бир тарафи, яъни 7-сон (олдинги 17-сон) Шаҳар клиник шифохонасидан Юнусобод метроси йўналишидаги (мўлжал: Универсам) қисми автотранспорт воситаларининг қатнови учун тўлиқ ёпилади.  

Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланишни тавсия этилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар