АсосийJamiyat

Блогер Фотима Жўраеванинг Андижон суд биноси олдида очлик эълон қилгани - маданиятнинг етишмаслигидан — Судялар олий кенгаши

'Блогер Фотима Жўраеванинг Андижон суд биноси олдида очлик эълон қилгани - маданиятнинг етишмаслигидан — Судялар олий кенгаши'ning rasmi

«Эффект.уз» сайти ходимларининг жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди фаолиятига оид ижтимоий тармоқларда тарқатган лавҳаси бўйича ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун Судьялар олий кенгаши раиси томонидан Бош прокурор номига тақдимнома киритилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров маълум қилди. 

Турсунали Акбаровнинг айтишича, айни кунларда тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

" - Блогер Фотима Жўраеванинг жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳри биноси олдида  очлик эълон қилганини нафақат ҳуқуқий малакаси ва маданияти етишмаслик, балки нохолислиги, сунъий равишда вазиятга сиёсий тус бериб, шу орқали жамоатчилик эътиборини тортган ҳолда судга босим ўтказиш, деб ҳисоблаймиз.  Ва мазкур ҳолатга тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши лозим деб биламиз», - деди Ахборот хизмати раҳбари.

 

    Бошқа янгиликлар