АсосийSport

Келишилган ўйинларда қатнашган ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Шерзод Қосимов футболдан четлаштирилди

'Келишилган ўйинларда қатнашган ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Шерзод Қосимов футболдан четлаштирилди'ning rasmi

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси Ўзбекистон Суперлига ва Про Лига учрашувларида коррупцион ҳолатлар, яъни бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган футбол ҳакамларини аниқлаш бўйича сай-ҳаракатларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда ЎФА расмий сайтида хабар қилинмоқда. 

ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ФИФА ва ОФК ҳаками Шерзод Қосимов бўйича аниқланган ҳолатлар кўриб чиқилди.

Қўмита томонидан Шерзод Қосимов ЎФА интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол учрашувларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 3 (уч) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш хусусидаги қарор қабул қилинди.

Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

    Бошқа янгиликлар