Бугун, 19 январь куни тахминан соат 9.15 ларда Чилонзор тумани Байналминал кўчасида фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
Хабарга кўра, 36 ёшли Адил Х. "Midibus SAZ/NP-37" (давлат рақами 01 V 829 VA) русумли микроавтобусни бошқариб кетаётганида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 57 ёшли Мастура Т.ни уриб юборган.
Натижада тан жароҳатлари олган пиёда ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳозирда ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.







