АсосийJamiyat

Ички ишлар органлари ходими иштирокида янги видео тарқалди. ИИББ расмий муносабат билдирди

'Ички ишлар органлари ходими иштирокида янги видео тарқалди. ИИББ расмий муносабат билдирди'ning rasmi

Интернет тармоғида ППХ ходимлари ва Миллий гвардия хизматчилари томонидан ички ишлар бўлимига олиб келинаётган фуқаролар томонидан норозиликлар билдирилгани акс этган видео тарқалди.

Мазкур факт бўйича ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

17 январь куни тахминан соат 13.00 да патруль-пост хизмати бригадаси 5-отряд 2-батальон ходими ва Миллий гвардия хизматчисидан иборат автопатрулга фуқаролар мурожаат қилишди. Фуқаролар Аския кўчасида жамоат жойида спиртли ичимлик ичиб жанжаллашаётган эркак ва аёлга нисбата чора кўришни сўрашди.

Тошкент шаҳар ИИББ ППр ьрХ ходимлари ва Миллий гвардия хизматчиси воқеа жойига етиб келишди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг тартибсизликни тўхтатиш ҳақида илтимосларидан сўнг ўзларини агрессив тутиб, ички ишлар бўлимига бориш талабига жавобан ходимларни ҳақорат қила бошлашган.

Мазкур фуқароларнинг шахслари аниқланди. Улар 39 ёшли Ғайрат С. ва 44 ёшли Феруза С. бўлганлар. Мазкур тартиббузарлик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар Яккасарой тумани судига йўналтирилди.

    Бошқа янгиликлар