АсосийDunyo

Пандемия даврида АҚШ президенти инаугурацияси (фото)

'Пандемия даврида АҚШ президенти инаугурацияси (фото)'ning rasmi

Жо Байденнинг инаугурация маросимидан олдин Вашингтондаги Миллий хиёбонда АҚШнинг 200 минг дона байроғи ўрнатилди. 

Улар коронавирус пандемияси пайтида вафот этган АҚШ аҳолисини, шунингдек карантин чоралари туфайли инаугурация маросимида иштирок эта олмайдиган ёки уни жонли тарзда кузата олмайдиган одамларнинг рамзий тимсоли сифатида қўйиб чиқилган. Инаугурация маросими 20 январь куни бўлиб ўтади.

Одатда 200 минг киши ташриф буюрадиган инаугурация маросимига 1000 киши келиши кутилмоқда.

Инаугурация арафасида АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден ва вице-президент Камала Харрис Вашингтонда сешанба куни COVID-19 дан вафот этган 400 минг америкалик аҳолини хотирлашди.

    Бошқа янгиликлар