Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида жорий йил 25-30 январь кунлари «Ислом Каримов сиймоси амалий санъат асарларида» номли кўргазма бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Маданият вазирлиги маълумотига таяниб.
Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ҳунармандлари томонидан яратилган, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов сиймоси туширилган амалий санъат намуналари кўргазма экспозициясида намойиш этилади.
Бу асарлар Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси музейи фондидан ўрин олган бўлиб, Ислом Каримовга хорижий давлатлар Президентлари ва халқ ҳунармандлари томонидан совға қилинган амалий санъат асарларидир.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.






