Марказий Сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Махмуд Шухратович Истамов Бухоро вилоятининг прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати хабар берди.
Маҳмуд Истамов 1979 йилда туғилган, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлигида катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаб, бир қатор масъул лавозимларда, 2006-2014 йилларда Ўзбекистон президенти девони инспектори, етакчи инспектори, 2014-2019 йилларда Ўзбекистон президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шуъбаси мудири, Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шуъбаси мудири, Ўзбекистон адлия вазирининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.