Косонлик Маҳбуба Мўминова ўзининг икки нафар фарзандидан ташқари олти нафар болага ҳам оналик қилмоқда. Маҳбуба опага муаммоларини ҳал этиши учун вилоят ҳокими Зойир Мирзаев “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 30 миллион сўм маблағ ажратди.
Бугун Маҳбуба опанинг фарзандларига ҳомийлик қилишни истаган вилоят раҳбарлари кийим-бош олиб беришда ва шаҳарни сайр қилдиришди.
- Ҳеч қачон бу мени фарзандим, бу асраб олган фарзандим, деб ажратмаганман, - дейди Маҳбуба опа. - Сизлар "қайси бирлари сизни фарзандларингиз?" деб савол берганларингизга йиғлаяпман-да. Бугун шаҳар айланиб, дуч келган одамлардан эшитганим "раҳмат" ва "жаннати аёлсиз" бўлди. Бундан ортиқ бахт борми Ўзбек аёли учун?
Вилоят ҳокими Маҳбуба Мўминовани "Мўътабар аёл"кўкрак нишонига тавсия этишини билдирди.






