АсосийJamiyat

Мажбурий ижро бюроси тижорат банк фойдасига йирик қарздорликни ундириб берди

'Мажбурий ижро бюроси тижорат банк фойдасига йирик қарздорликни ундириб берди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюросининг Наманган туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида тижорат банк фойдасига йирик қарздорлик ундириб берилди.  

Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 12.07.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Musaffo Iqlim Trans Servis” фермер хўжалигидан АТ “Invest Finance Bank” фойдасига 258.404,95 АҚШ долларини тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича ва 159.493.121 сўм ва 99.201 сўм суд ҳаражатларини ундириш ҳамда ундирувни гаровга қуйилган 1.160.921.670 сўмга қаратиш белгиланган. 

Ижро ҳужжати бўйича 02.06.2020 йилда қарздорга ижро ҳужжатида кўрсатилган талабни ихтиёрий равишда бажариш учун 3 кунлик муддат берилиб, бажармаган тақдирда мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиши ҳақида расман огоҳлантириш хати юборилган.

Бироқ, қарздор томонидан суд ҳужжатида белгиланган талаблар ихтиёрий бажарилмаганлиги сабабли, қарздорнинг ҳисоб-рақамларига амалдаги қонунда белгиланган тартибда инкассо топшириқномаси қўйиш орқали жами 2 млрд. 659 млн. 521,2 минг сўм пул маблағлари бўлим депозитига ундирилиб, ундирувчининг тегишли ҳисоб рақамига йўналтирилди.

 

    Бошқа янгиликлар