АсосийDunyo

Россия тўртта мамлакат билан доимий авиарейсларни тиклаяпти

'Россия тўртта мамлакат билан доимий авиарейсларни тиклаяпти'ning rasmi

Россия 27 январдан бошлаб Финляндия, Вьетнам, Ҳиндистон ва Қатар пойтахтлари ўртасидаги авиарейсларни қайта тикламоқда.

Маълум қилинишича, қатновлар бошланмасдан аввал бир қанча эпидимиологик меъёрлар бажарилади.

Парвозлар жадвали:

 Самолётлар ҳафтасига икки марта Москва - Ханой ва Москва - Деҳли йўналишларида парвоз қилади. Шунингдек, Москва ва Санкт-Петербургдан Хельсинкига ҳафтасига 2 маротаба рейслар амалга оширилади. 

Ҳафтада 3 марта - Москва йўналиши бўйича - Доха; 

Москва-Қоҳира йўналиши бўйича Мисрга мунтазам парвозлар сони ҳам кўпаймоқда - ҳафтасига 5 мартагача.

Россия ушбу мамлакатлар билан ҳаво орқали қатновни пандемия бошланган илк ҳафталарда тўхтатганди. Россиядаги коронавирусга қарши кураш штаби йиғилишида айтилишича, ушбу тўртта мамлакатда коронавирус тарқалиши қониқарлидир.

 

    Бошқа янгиликлар