Испания пойтахти Мадридда кучли портлаш содир бўлди, El Mundo нашри маълумотларига кўра, портлашга маиший газдан келиб чиққан.
Хабарда айтилишича, турар жой биноси вайрон бўлган. Ҳодиса техник сабабга кўра юз берган бўлиши мумкин. Яъни, ҳозирча бахтсиз воқеага газ билан боғлиқ носозлик сабаб қилиб кўрсатиляпти.
Портлаш диний ташкилотлар, қариялар уйи, мактаб ва боғчалар жойлашган кўп қаватли бинода содир бўлган ва бинонинг бир қисми вайрон бўлган. Дастлабки маълумотга кўра, 6 киши жабрлангани айтилган.
Ҳодиса натижасида энг камида уч кишининг ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Полиция томонидан ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланди.






