1

Фермер хўжалигининг пахта ва ғалла ер майдонини 30 млн сўмга сотмоқчи бўлган хўжалик раҳбари ушланди

ЖИНОЯТ 20.01.2021, 21:27
Фермер хўжалигининг пахта ва ғалла ер майдонини 30 млн сўмга  сотмоқчи бўлган хўжалик раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Б.М. фермер хўжалиги раҳбари М.И., хўжаликка тегишли бўлган пахта ва ғалла ер майдонининг 60 сотихини туман ер ресурслари ва давлат кадастр хизмати бўлимида ишловчи танишлари орқали фуқаро С.Р.га уй-жой учун ҳужжат қилиб бериш эвазига 30 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.И.га нисбатан Жиноят кодексининг  

168-моддаси 2-қисми ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракататлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1