Жо Байден AҚШнинг 46-президенти бўлди. У инаугурация маросимида қасамёд қабул қилганидан кейин расман иш бошлади.
45-президент Доналд Трамп янги давлат раҳбарининг инаугурация маросимида иштирок этишдан бош тортди. Хабарда ёзилишича, бу 150 йил ичида биринчи шундай ҳолат. Маросимга унинг маъмурияти вице-президенти Майк Пенс келди.
Инаугурация маросими томошабинларсиз ўтказилди - фақат расмийлар ва уларнинг чекланган миқдордаги меҳмонлари иштирок этишди.
"Ушбу қарор коронавирус туфайли, шунингдек ФТБ маълумотларига кўра Трамп тарафдорлари томонидан уюштирилиши мумкин бўлган тартибсизликлар эҳтимоли туфайли қабул қилинган" деб ёзилади.






