АсосийJamiyat

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?

'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра,  2020 йилнинг январь-декабрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилмоқда?

  • Қашқадарёда энг кўп донли экинлар етиштирилган (885 665 тонна маҳсулот).
  • Самарқандда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (1636,3 минг тонна).
  • Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (626 270 тонна).
  • Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (307 507 тонна).
  • Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (666 872 тонна).
  • Самарқандда энг кўп узум етиштирилган (555 005 тонна).
  • Самарқандда энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (302 311 тонна).
  • Самарқандда энг кўп – 1,3 млн. тонна сут етиштирилган.
  • Тошкент вилоятида энг кўп – 1503,9 млн. дона тухум олинган.
  • Хоразмда энг кўп – 25,6 минг тонна балиқ овланган.
  • Қашқадарёда 1 620,5 минг бош йирик шохли қорамол мавжуд.
  • Қашқадарёда 4 726,9 минг бош қўй ва эчкилар мавжуд.
  • Тошкент вилоятида энг кўп – 17 219,7 минг бош паррандалар мавжуд.
  • Тошкент вилоятида энг кўп – 55,5 минг бош отлар мавжуд.

 

    Бошқа янгиликлар