АсосийJamiyat

Қоракўлдаги Халқаро математика мактабининг иқтидорли ёшлари IT соҳасига жалб қилинади

'Қоракўлдаги Халқаро математика мактабининг иқтидорли ёшлари IT соҳасига жалб қилинади'ning rasmi

Бу ҳақда Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан Олот тумани марказида Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркон туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан ўтказилган учрашувда маълум қилинди. 

Йиғилишда Президентимиз ижтимоий соҳаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталди. Хусусан, Олот туманида кинотеатр ва кутубхонани ўз ичига олган Маънавият ва маданият маркази қурилиши қайд этилди. Шунингдек, мактаб, болалар боғчаси, тиббиёт муассасалари, ижтимоий хизмат объектлари барпо этилади.

Бу йил Қоракўлдаги Халқаро математика мактаби реконструкция қилиниб, 200 ўринли ётоқхона қурилиши таъкидланди. Бу даргоҳнинг иқтидорли ёшлари IT соҳасига жалб қилинади.

 

    Бошқа янгиликлар