АсосийJamiyat

Президент Олот-Тошкент темир йўл қатнови қайта тикланишини маълум қилди

'Президент Олот-Тошкент темир йўл қатнови қайта тикланишини маълум қилди'ning rasmi

Бу ҳақда Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан Олот тумани марказида Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркон туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан ўтказилган учрашувда маълум қилинди. 

Давлат раҳбари учрашувда маҳаллий аҳолининг мурожаатларини инобатга олиб, Олот-Тошкент темир йўл қатнови қайта тикланишини айтди.

Шунингдек, Жаҳон банки иштирокидаги Олот ва Қоракўл туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича 139 миллион долларлик лойиҳа якунланиб, 265 минг аҳоли ичимлик суви билан таъминланади. Бу икки туманда 30 йилда ичимлик суви таъминоти 17 фоиз бўлган, жорий йилда бу кўрсаткич 90 фоизга етади.

 

    Бошқа янгиликлар