АсосийJinoyat

Қашқадарёда маҳалла раиси МИБ ходимини болта билан жароҳатлади

'Қашқадарёда маҳалла раиси МИБ ходимини болта билан жароҳатлади'ning rasmi

Қашқадарёнинг Касби туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мажбурий ижро бюросининг ходимини болта билан жароҳатлади. 

Бу ҳақда хабар берган Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати матбуот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатовнинг маълумотига кўра, воқеа бугун  МИБ ходимининг суд ҳужжати ижроси жараёнида рўй берган. 

Яъни, суд ҳужжатига кўра, қарздор Б.Қ.дан давлат фойдасига10.731.742 сўм солиқ қарздорлиги ҳамда 429.270 сўм давлат божини ундириш белгиланган. Бироқ МФЙ раиси (айни вақтда қарздор) ижро ҳаракатларини амалга ошираётган ходимнинг ишига тўсқинлик қилиб, хонадонидан олиб чиққан болта билан унинг чап елкаси орқа томонига тан жароҳати етказган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Касби тумани прокуратураси томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар