Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида "Кўмир таъминот" МЧЖ бош директори Аслан Қаюмов батафсил маълумот берди.
«Маҳалла МФЙлар туман (шаҳар) ҳокимликларига кўмирга эҳтиёжманд хонадонлар ва эҳтиёж ҳажми ҳақида рўйхат тақдим этади.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари ушбу рўйхатни тасдиқлатиш учун вилоят хокимлигига юборади. Вилоят хокимиятлари энергетика вазирлиги билан хамкорликда режа-график ишлаб чиқади. Ишлаб чиқилган графиклар “Ўзбеккумир” АЖ ва “Кўмир таъминот” МЧЖ билан келишилади.
График тасдиклангандан кейин маҳалла фукаролар йиғини томонидан фукароларга рўйхат асосида талон берилади.
Фуқаролар ушблу талон орқали “Кўмир таъминот” МЧЖ тегишли омборларидан МФЙ раислари иштирокида кўмир сотиб олади».






