АсосийJamiyat

Прокуратура Самарқанддаги уйда портлаган 20 та газ баллони ҳодисаси тафсилотларини маълум қилди

'Прокуратура Самарқанддаги уйда портлаган 20 та газ баллони ҳодисаси тафсилотларини маълум қилди'ning rasmi

Аввалроқ, Самарқанд тумани “Раджабамин” маҳалласида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар қилган эдик. Воқеа юзасидан Самарқанд вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.  

2021 йил 18 январь куни соат 20:08 ларда Самарқанд тумани “Раджабамин” маҳалласида жойлашган фуқаро О.Н.нинг 3 ой олдин кўчиб кирган яшаш уйида ёнғин содир бўлган. Натижада уйнинг 50 кв.м. майдони, дарвозахонада турган 2021 йилда ишлаб чиқилган давлат рақамсиз “Дамас” русумли автотранспорт воситаси ҳамда ертўлада мавжуд бўлган 20 дона маиший газ балони ёрилиб яроқсиз ҳолга келган.  

Дастлаб воқеа жойи туман ФВБ томонидан кўздан кечирилган бўлиб, кўздан кечириш давомида яроқсиз холга келган 20 та газ баллонлар аниқланган.  

Ёнғин содир бўлгандан сўнг воқеа жойи тумани ИИБ ТБ томонидан қўшимча кўздан кечириш давомида уйда яроқсиз холга келган 20 та газ баллонлардан ташқари яна 23 дона газ баллонлар борлиги, шунингдек, О.Н.нинг яшаш хонадоннинг орқа қисмидан ер ости қувури орқали табиий газ тармоғига ноқонуний уланганлиги ва ушбу тармоққа газ тортиш ускунаси (насос) ўрнатилганлиги аниқланган.

Фуқаро О.Н. ўз кўрсатувида хусусий корхона билан тузилган келишувга асосан ўзининг автомашинасида корхонага тегишли газ баллонларга маиший газ тўлдириб, етказиш билан шуғулланишини, воқеа содир бўлган куни яшаш уйида электр симига лампочка патронини ўрнатаётган вақтда чақнаш содир бўлиб ёнғин келиб чиққанлигини, шундан сўнг уйда бўлган газ баллонлардан бир нечтаси портлаб кетганлигини баён қилган.  

Олинган ашёвий далиллар бўйича Х.Сулаймонова номидаги Ўзбекистон Республикаси Экспертиза Марказига судга оид ёнғин экспертизаси тайинланган.

Ёнғин ва унинг натижасида келиб чиққан газ баллон портлаши натижасида жароҳатланганлар мавжуд эмас.  

Ҳолат юзасидан Самарқанд туман ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар