АсосийJinoyat

Жиззахлик йигит талаба қизнинг беҳаё суратларини ижтимоий тармоққа тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, 8 минг АҚШ доллар талаб қилди

'Жиззахлик йигит талаба қизнинг беҳаё суратларини ижтимоий тармоққа тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, 8 минг АҚШ доллар талаб қилди'ning rasmi

Жиззах вилояти Зафаробод туманида яшовчи, пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирида таълим олаётган аёл ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Жиззах шаҳарининг Обод маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган Э.А. унга нисбатан товламачилик қилаётганлигини билдирган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

 Маълум бўлишича, йигит аёлнинг беҳаё суратларини ижтимоий тармоқда тарқатишини айтиб, 8 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Жабрланувчининг аризаси асосида вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси томонидан тезкор тадбир уюштирилди. Қисқаси, товламачи Жиззах шаҳрининг Заргарлик маҳалласи ҳудудида 3 минг АҚШ доллари олган пайтида ушланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.   

 

    Бошқа янгиликлар