Филиппин қирғоқлари яқинида Рихтер шкаласи бўйича етти балли зилзила содир бўлди, дея хабар берди AҚШ Геологик хизмати.
Зилзила Филиппин вақти билан 12: 23да (Тошкент вақти билан 17:23да) қайд этилган. Зилзила эпицентри Филиппиннинг Пундагитан шаҳридан 219 км жануби-шарқда бўлган, унинг маркази ердан 139 км чуқурликда жойлашган.
Ҳозирда ҳодиса вайронагарчилик ёки талофатларга сабаб бўлганлиги тўғрисида маълумот йўқ.
Aввалроқ Ўзбекистон сейсмологлари 5,8 балли зилзила қайд этганини, эпицентр Aфғонистонда бўлганлигини ёзган эдик. Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмик прогностик мониторинг марказининг маълумотларига кўра, зилзила мамлакатнинг деярли бутун ҳудуди аҳолисига сезилган. Зилзила 1 январь куни соат 01:02 да содир бўлганди.






