1

Америка разведкаси ДАИШ жангариларининг умумий сонини аниқлади

ДУНЁ 05.02.2016, 11:17
Америка разведкаси ДАИШ жангариларининг умумий сонини аниқлади

USA Today газетасининг берган хабарига кўра, Америка разведкаси ДАИШ жангариларининг умумий сонини аниқлаган.

Махсус хизматнинг хабар беришича, айни пайтда “халифат”да қуролланган 25 мингга яқин жангари мавжуд. Разведкачилар ўтган йили улар 19 мингдан 31 минг кишига яқин бўлганлигини, ҳаво бомбардионидан сўнг эса 28 минг жангари ҳалок бўлганлигини билдиришган.

Мутахассисларнинг фикрича, улар ҳалок бўлган жангчиларнинг ўрнини зўрлик билан гуруҳга жалб этилган янги одамлар билан тўлдирмоқда ва уларни сон жиҳатдан камайишига йўл қўймаяпти.

“Кўнгиллилар уларнинг эҳтиёжини қондира олмаётгани сабабли, улар зўрлик ва куч ишлатиш йўли билан одамларни ўз сафларига қўшмоқдалар. Шунга қарамай, террорчиларнинг илгариги жанговор руҳи анча сўнган”, – деди Американинг ДАИШга қарши курашувчи коалиция вакили Стив Уоррен.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1