АсосийJamiyat

Кинотеатр ва боғлар эндиликда давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга берилади

'Кинотеатр ва боғлар эндиликда давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга берилади'ning rasmi

“Маданият ва санъат соҳасидаги давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

Қарор билан, давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган 172 та давлат мулки объектининг рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан келишмасдан, қуйидагиларга йўл қўйилмаслиги белгиланди:

➖ уларнинг тизимидаги кинотеатрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, театрлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг кўчмас мулкларини хусусийлаштириш;

➖ уларнинг ҳудудидаги ер майдонларини маҳаллий ҳокимликлар захирасига олиш.

 Мазкур турдаги объектлар уларнинг маданият ва санъат соҳасидаги фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан давлат-хусусий шериклик асосида берилади.

Бунда ташаббускорларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданият ва санъат соҳасига яқин бўлган:

● хизмат кўрсатиш;

● кичик ишлаб чиқариш;

● савдо фаолияти турлари билан шуғулланишга рухсат этилади.

    Бошқа янгиликлар