АсосийJamiyat

Тошкентда қоидани бузган "Матиз" сабаб 4 та машина ЙТҲга учради

'Тошкентда қоидани бузган "Матиз" сабаб 4 та машина ЙТҲга учради'ning rasmi

2020 йил 21 январь куни тахминан соат 15.40 да Кичик халқа автомобиль йўлида Ашхобод парки яқинида тўртта автомобиль: 35 ёшли Диёр Т. бошқарувидаги "Matiz" русумли автомобиль (давлат рақами 01 Х 853 АА), 46 ёшли Акбаржон А. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиль (давлат рақами 60 U 242 CА), 42 ёшли Дилдора И. бошқарувидаги "Toyota" русумли автомобиль (давлат рақами 01 R 075 ВВ) ҳамда 47 ёшли Станислав С. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиллар (давлат рақами 01 R 855 YA) тўқнашуви рўй берди.Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилмоқда. 
ЙТҲ натижасида "Matiz" автомобили ҳайдовчиси ва йўловчиси 44 ёшли Баходир М., “Toyota” ҳайдовчиси, ҳамда “Nexia” автомобили йўловчилари (36 ёшли Альфия С. ва 7 ёшли Р.С.) бадан шикастлари билан шифохонага етказилдилар.
ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда. Айни вақтдаги маълумотларга кўра, “Matiz” автомобили йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда қарама қарши ҳаракат йўналишига чиққан.
Тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар