АсосийJamiyat

Бўстонлиқда дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг бир қисми вақтинчага ёпилди

'Бўстонлиқда дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг бир қисми вақтинчага ёпилди'ning rasmi

Бўстонлиқ тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг маълум қисмида автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинча бир томонлама ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Бўстонлиқ тумандаги автомобиль йўлларининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида “4Р-12” “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 61-километридан “4Р-6” “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 57-километрига ўтиш қисмидан, яъни, Бўстонлиқ туманининг Ғазалкент шаҳридан чиқиш жойиданто “4Р-6” автомобиль йўлининг 87-километрига, яъни, Бўстонлиқ тумани “Юсуфхона” аҳоли яшаш жойига қадар автомобилларнинг ҳаракатланиши вақтинча бир томонлама ташкил этилди. 

“Ушбу ҳолатда барча ҳайдовчилардан вазиятни тўғри тушуниб, ўрнатилган йўл белгиларига риоя қилишларини, хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторларининг ишора ва кўрсатмаларига амал қилиб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз”,– дейилади ЙҲХББ ахборотида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар