1

Дунё бўйича коронавирусдан ўлим кўрсаткичи яна ошди

ДУНЁ 23.01.2021, 13:21
Теглар: коронавирус, ЖССТ
Дунё бўйича коронавирусдан ўлим кўрсаткичи яна ошди

Кеча, 22 январь куни дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи юқори бўлди, 16 минг нафардан ортиқ киши вафот этди. Бу ҳақда ЖССТ маълумотларига таяниб Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 96 миллион 267 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 082 мингдан зиёд киши вафот этган.  Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 624 353 янги ҳолати аниқланди, 16 079 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 98 миллион 157 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 106 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда 24,225 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,625 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,638 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,677 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,543 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 187 919, Ҳиндистонда 14 545, Бразилияда 64 385, Россияда 21 513, Буюк Британияда эса 37 892 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Шарҳлар

Саккиз ҳафтадан буён дунёда CОVID-19 дан ўлим кўрсаткичлари ортмоқда — ЖССТ

25.01.2023, 11:28

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус 2022 йилнинг декабрь ойидан буён дунёда коронавирус қурбонлари сони ортиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда ССВ матбуот...
Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
Дунё бўйлаб касалланишнинг янги тўлқини кутилмоқда — ЖССТ

05.01.2023, 11:00

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, “омикрон” штаммининг янги XBB.1.5 субварианти 29 мамлакатда рўйхатга олинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, бу...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1