АсосийJinoyat

Хоразмда туғилмаган чақалоғини 9000 АҚШ долларига пуллаётган шахслар қўлга олинди

'Хоразмда туғилмаган чақалоғини 9000 АҚШ долларига пуллаётган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи билан жиноий тил бириктириб, ҳали туғилмаган 4 ойлик фарзандига харидор излаган. 

Ҳазорасплик Т. Б. бу кимсаларнинг нопок ишларидан хабар топиб, ҳомилага харидор бўлади. 

4 ойлик ҳомила туғилгандан сўнг олиш шарти билан 9000 АҚШ долларига баҳоланади. П.К. турмуш ўртоғи билан келишилган пулнинг 6000 АҚШ долларини олаётган пайтида ашёвий-далиллар билан қўлга олинди.

Айни кунда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар