Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 6 декабрь куни тахминан соат 15.25 да номаълум шахс масжидда бўла туриб 38 ёшли Раҳматуллахўжа А.га тегишли бўлган куртка чўнтагидан 5.400 АҚШ долларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармасининг Ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 2 қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – муқаддам судланган 36 ёшли Отабек Н. қўлга олинди.
Жиноят иши юзасидан тергов жараёнлари давом этмоқда.






