АсосийЖАМИЯТ

Педагогика университети талабасида коронавирус аниқланди(видео)

Кеча, 22 январь куни Тошкент давлат педагогика университети Рус тили ва адабиёти факультет...

'Педагогика университети талабасида коронавирус аниқланди(видео)'ning rasmi

Кеча, 22 январь куни Тошкент давлат педагогика университети Рус тили ва адабиёти факультети талабасида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда университет Матбуот хизмати хабар берди.

Шундан сўнг, ушбу талаба билан алоқа қилганлар ва факультет ҳудудидаги бошқа барча талабаларга 14 кун давомида ўз-ўзини изоляция қилиш режимини ўтказиш тавсияси берилган.  

Ўқув биносининг 4-қаватидан фойдаланаётган Рус тили ва адабиёти факультети ҳамда Хорижий тиллар факультетида ҳам ушбу назорат чоралари жорий қилинган. 

Бунда оффлайн тартибда таълимга қайтган Рус тили ва адабиёти, Хорижий тиллар факультетларининг барча 1-курс талабалари эндиликда 14 кун давомида таълимни масофавий тартибда олишлари белгиланган.

    Бошқа янгиликлар