АсосийJamiyat

Самарқандлик 20 ёшли йигит "Афросиёб" тезюрар поездига тош отиб ойнасини синдирди

'Самарқандлик 20 ёшли йигит "Афросиёб" тезюрар поездига тош отиб ойнасини синдирди'ning rasmi

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг, 18 январь куни соат 16:48да “Зиёвуддин-Зирабулоқ” темир йўл бекатлари оралиғи 3819 км.да, “Бухоро-Тошкент” йўналишидаги “Афросиёб” юқори тезюрар йўловчи поезди йўналиши бўйлаб ўнг томондан 5-вагон 1-ойнасига номаълум шахс томонидан тош отиб синдирилгани аниқланган.  

Шу йилнинг 20 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан  олиб борилган суриштирув ишлари давомида, ушбу шахс 2001 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Ахиллик маҳалласида яшовчи У. Х. эканлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар