1

Президент маҳалла раисларининг ойлиги яна икки баравар оширилишини айтди, фақат...

СИЁСАТ 25.01.2021, 16:56
Президент маҳалла раисларининг ойлиги яна икки баравар оширилишини айтди, фақат...

Хоразм, Қашқадарё вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида йўлга қўйилган маҳаллабай ишлаш тизими Бухоро вилоятида ҳам жорий этилади, дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов. Янгича тизимда ишлаш асносида маҳалла раисларининг ҳокимликлар мажлисларига жалб қилиниши қатъиян ман этилади.   

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи чоғидаги вилоят мутасаддилари, маҳалла раислари ва фаоллари билан бўлиб ўтган суҳбат давомида маҳалла тизими қоғозбозлик ва мажлисбозлик билан банд бўлиб, маҳалла раисларининг асосий ишлари қолиб кетаётгани танқидий муҳокама қилинди. 

Шунингдек, президент маҳалла раисларининг ойлиги ошириб берилганини, яна 100 фоизга оширилиши мумкинлигини таъкидлаб:

Ҳамманикини эмас, маҳалла раисларининг ишлашига қараб  ойликларини икки бараваргача оширамиз. Машина ҳам берамиз... Керак бўлса, маҳалла раисини ҳоким қиламан, деб бежизга айтмадим. Яхши ишласа, халқни рози қила олса, нега у ҳоким бўлмаслиги керак?! Менинг энг катта истагим ҳам халқ розилиги”, - дея қўшимча қилди.

Вилоят миқёсида саноат ишлаб чиқаришнинг иқтисодиётдаги улуши бор йўғи 9 фоиз, Олот, Қоракўл, Шофиркон ва Жондор туманларида эса 3 фоизга тенг. Шу сабабли маҳаллабай ишлашни ташкил қилиш эвазига Бухоро вилояти ва туманларида ўрта ва кичик саноат ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш чоралари кўриб чиқилади. Бу бўйича маҳалладан тортиб, барча туман ва вилоят мутасаддилари ишга киришади. 

Бухорода 1 йил фавқулодда вазият эълон қиламан ва  ўзим бошқараман!” - деди президент.

 

Мавзуга оид:

Коллежлар тизими тўлиғича Меҳнат вазирлигига ўтказилади – Президент

Агар аҳвол яхши бўлганда, мен Бухорога келмасдим —  Президент

Нега ҳокимлар ўрнига ёш йигит-қизлар қўйилмоқда? Президент бу саволга ҳам тўхталиб ўтди

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1