Ўзбекистонда Президент сайловлари октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, ушбу масала Қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишида муҳокама қилинди.
Амалдаги қонунчиликка кўра президент сайловлари декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбаси этиб белгиланган.