АсосийJamiyat

"Нексия"да чақнаган газ баллони “Нексия-3”, "Спарк" ва иккита "Матиз"га шикаст етказди

'"Нексия"да чақнаган газ баллони “Нексия-3”, "Спарк" ва иккита "Матиз"га шикаст етказди'ning rasmi

Жорий йилнинг 25 январь куни соат 16:50ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, “Бўз 2” даҳаси 6а-уй қаршисида тўхтаб турган, ҳайдовчи 1985 йилда туғилган Ж.К. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобилнинг газ баллонида чақнаш содир бўлган.

Чақнаш натижасида ушбу автомобиль яқинида тўхтаб турган “Нексия-3”, "Спарк" ва иккита "Матиз" русумли транспорт воситалари техник шикастланган.

Чақнаш натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ ва ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, чақнаш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

    Бошқа янгиликлар