1

Хоразмда 24.000 АҚШ долларига баҳоланган “Трамадол Ланнахер” психотроп моддасининг ноқонуний айланмаси тўхтатилди

ЖИНОЯТ 25.01.2021, 22:14
Хоразмда 24.000 АҚШ долларига баҳоланган “Трамадол Ланнахер” психотроп моддасининг ноқонуний айланмаси тўхтатилди

2021 йил 23 январь куни Хоразм вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида психотроп моддалар савдоси билан шуғулланаётган шахслар қўлга олинди.

ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармасининг хабар қилишича, 1982 й.т. Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида яшовчи фуқаро С.К. ва 1978 й.т. Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида яшовчи фуқаро Э.Ш. олдиндан ўзаро жиноий тил бириктирган.

Урганч тумани “Чолиш” қишлоғи ҳудудида жойлашган “Чолиш” ЙПХ маскани ёнида тадбирга жалб қилинган махсус харидор ИИБ ходимига полиэтилен сумкага солинган 2.000.000 конвалюта “Трамадол Ланнахер” гиёҳвандлик воситасини 24.000 АҚШ долларига келишиб, олдиндан 9.500 АҚШ долларини олиб, ушбу психотроп дори воситасини сотаётган вақтида далилий ашёлар билан кўлга олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1