АсосийJamiyat

2020 йилда 1 миллиондан ортиқ фуқаро Бандликка кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган

'2020 йилда 1 миллиондан ортиқ фуқаро Бандликка кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган'ning rasmi

2020 йилда 1 миллиондан ортиқ фуқаро Бандликка кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов маълум қилди.

“Ўтган йилда Бандликка кўмаклашиш марказларига 1 млн 96 минг нафар фуқаро мурожаат қилди. Уларнинг 362 минг нафарига ишга жойлашиш бўйича кўмак берилди, 521 минг нафари вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 36 минг нафар фуқароларга деҳқончилик қилиши учун субсидиялар ажратилди, 12 минг нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун субсидия берилди”. 

    Бошқа янгиликлар