Сомалидаги А321 самолёти бортига террорчи қандай қилиб бомба олиб чиққани маълум бўлди

ДУНЁ 06.02.2016, 11:51
Сомалидаги А321 самолёти бортига террорчи қандай қилиб бомба олиб чиққани маълум бўлди

Сомалининг Daallo Airlines авиакомпаниясига тегишли А321 самолёти бортига ҳарбий усулдаги портлаш мосламаси ноутбук ичида олиб чиқилгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Korrespondent” нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра,самолётда портлаш содир этган террорчининг шахси аниқланган. Бу Сомали фуқароси Абдуллоҳ Абдусалом Борлех эканлиги таъкидланмоқда. Айнан мана шу йўловчи ноутбук орасига яширинган портловчи мосламани самолёт бортига олиб чиққан.

Жиноятчи самолётга максимал зарар етказиш учун энг қулай жойни танлаган. Шунингдек, портловчи мослама ёқилғи баклари яқинида портлаши ҳам таъминланган.  

Сомали ҳукумати портлашда “Аш-Шабаб” террорчилик гуруҳининг қўли борлигини таъкидламоқда. Портлашни содир этган шахснинг мазкур террорчилик гуруҳига алоқаси бор-йўқлиги эса ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, 2 февраль куни Сомали пойтахти Могадишо шаҳри аэропортидан парвоз қилган A321 самолёти бортида портлаш юз берган эди.Портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва яна икки киши яраланган.

 

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1