АсосийJamiyat

Ер сотиш билан боғлиқ коррупцион вазият ҳақида материаллар бериб бораётган журналист Хуршид Далиевга босимлар уюштирилмоқда (ми?)

'Ер сотиш билан боғлиқ коррупцион вазият ҳақида материаллар бериб бораётган журналист Хуршид Далиевга босимлар уюштирилмоқда (ми?)'ning rasmi

Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўзининг телеграм каналида ёзмоқда. 

"Андижонда ер сотиш билан боғлиқ қонунбузилишлар ва коррупцион вазият ҳақида материаллар бериб бораётган журналист Хуршид Далиевга босимлар уюштирилмоқда экан. Камига бу хабарлар бўйича масъул идора ва ташкилотлар ҳеч қандай чора кўришмаяпти. Уларнинг жимлиги демак улар ҳам шерик, деган ҳақли хулосага олиб бораяпти. Коррупция ҳақида ахборот берган шахсларни мукофотлаш ҳақида гапириб турган бир вақтда даставвал бундай инсонларнинг фаолиятини кафолатлаб қўйиш бундан долзарброқ кўринади.   Умид қиламизки, масъул идоралар жимлик, карлик, кўрлик қолипидан чиқиб тез орада бу бўйича иш кўришни бошлашади" деб ёзган депутат.

Журналистнинг ўзи ҳам вазиятга тўхталиб ўтган.  

"Эълон қилинган материаллар бўйича ҳали тайинли жавоб олмадик ва қонунчилик бўйича ҳеч қандай чора кўрилгани йўқ.  Аксинча, менга турли хил босимлар бўлмоқда.  

Аввало Президент администрациясидан, ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментдан мазкур масалаларга республика даражасида эътибор қаратишларини ва айрим нопок кимсаларни ўз манфаати йўлида давлатни талон-тарож қилишларига йўл қўймасликлари учун ваколати доирасида чора кўришларини сўраб қоламан.    

Ўзбекистон деган давлатда виждонли, оқни-оқ, қорани қора дейдиган, қасамёдига содиқ ўғлонлар борлигига умид қилиб қоламан" дейди Далиев.

    Бошқа янгиликлар