1

Фарғонада ҳайдовчи дўконга кирган пайтда машинасини йўловчиси ўғирлаб қочди

ЖИНОЯТ 26.01.2021, 14:36
Фарғонада ҳайдовчи дўконга кирган пайтда машинасини йўловчиси ўғирлаб қочди

Постда мухбирининг хабар беришича, шу йилнинг 21 январь куни Фарғона вилоятининг Фарғона туманида яшовчи фуқаро Ғ.И. ўзига тегишли бўлган “Нексия” русумли автомашинасида кетаётиб, кутилмаганда жабрланувчига айланиб қолган.

Йўлда нотаниш бир йигит машинасига йўловчи сифатида ўтиради. Аммо “Новкент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига борганида йўловчинининг нияти бузилди. Ҳайдовчи йўлда бир муддат тўхтаб, савдо дўконига кириб кетганида машина рулига ўтирди-ю, ҳодиса жойидан қочиб кетди.

Аммо, узоққа кетолмади. Фарғона шаҳрининг Аэропорт кўчасида ҳаракатланиб бораётган вақтида вилоят ИИБ ЖҚБ ва Фарғона тумани ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, ушланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1