АсосийDunyo

2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 580 203,2 миллиард сўмни ташкил этди

'2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 580 203,2 миллиард сўмни ташкил этди'ning rasmi

2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти ҳажми жорий нархларда 580 203,2 млрд. сўмни ташкил этди. 2019 йил билан таққослаганда 1,6 % га ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди. 

2020 йилда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 16 949,1 минг сўмни (ёки 1 685,5 АҚШ доллари эквивалентида) ташкил этди.

2020 йил якуни бўйича ЯИМ таркибида товарлар ишлаб чиқаришда 341 467,5 млрд. сўм, хизмат кўрсатиш соҳасида 194 363,5 млрд. сўм миқдорида ялпи қўшилган қиймат яратилди. Маҳсулотларга соф солиқлар эса 44 372,2 млрд. сўмни ташкил этди.

    Бошқа янгиликлар