Қирғизистоннинг собиқ Бош вазири Мухаммедмедли Aбилгазиев ҳибсга олинди. Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлиги мамлакатнинг расмий манбаларига асосланиб хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг собиқ раҳбари ноқонуний бойлик орттиргани юзасидан жиноий иш очилган ва ҳибсга олинган. Бугун, 26 январь куни у сўроққа чақирилди.
Бундан ташқари, Муҳаммадмедий Aбилгазиев Қумтор кони билан боғлиқ ишда иштирок этганликда гумон қилинмоқда.
Жиноят ишининг тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмаган.






